Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқда мушукларнинг қийноққа солингани ва ўлдирилгани акс этган видеолар тарқалди. Кадрларда икки киши жониворларни тепгани ва милтиқдан ўқ узганини кўриш мумкин. Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, воқеа 2025 йил декабрда содир бўлган.
Судга қарори билан, 33 ёшли (М.Ш.)га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси.
Шунингдек, 30 ёшли (А.А.)га нисбатан МЖтКнинг 220(1)-моддаси (қуролнинг қонунга хилоф муомаласи) билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун қонунчиликда жавобгарлик муқаррар. Маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бу каби ҳаракатлар такроран содир этилса, жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Изоҳ