30 мартдан бошлаб Жанубий Кореянинг Asiana Airlines авиакомпанияси ўтган йил охирида тўхтатилган Сеул - Тошкент - Сеул йўналиши бўйича мунтазам рейсларни тикламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар ҳафтасига бир неча марта амалга оширилади: баҳорда - душанба, чоршанба ва жума кунлари, ёзги ва кузги даврда - шунингдек, шанба кунлари ҳам.
Бир томонлама авиачипта нархи 1 млн 114 вон (9 млн 38 минг сўм) дан бошланади.
Рейсларга замонавий кенг фюзеляжли Airbus А330-300 лайнерлари хизмат кўрсатади.
Изоҳ