• 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 180 сўм
    8.26
  • 14 080 сўм
    -37.92
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 16:58

Тошкентда айрим марказий кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади - харита

28 март ва 3-5 апрель кунлари ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар сабабли ҳаракат чекланади.

153
0
uznews.uz

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати, шунингдек, International Tashkent Marathon - 2026 тадбирлари ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Хусусан:

28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:

Янги Ўзбекистон кўчаси - CAU университети қаршисидаги участкадан Паркент автомагистралигача.

3 апрель соат 16:00 дан 5 апрель соат 14:00 гача:

Афросиёб кўчаси - Ислом Каримов кўчаси чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси чорраҳасигача.

5 апрель соат 02:00 дан 13:00 гача:

Бешёғоч кўчаси - Фурқат кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Афросиёб кўчаси - Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Шароф Рашидов кўчаси - Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Ислом Каримов кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Афросиёб кўчаси - Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган чорраҳадан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Шаҳрисабз кўчаси - Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчасигача;

Ойбек кўчаси - Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчаси билан кесишган чорраҳагача;

Нукус кўчаси - Ойбек кўчаси чорраҳасидан Истиқбол кўчаси чорраҳасигача;

Абдулла Қодирий кўчаси - Истиқбол кўчаси чорраҳасидан Абай кўчаси чорраҳасигача.

Ҳайдовчилардан кўрсатилган чекловларни инобатга олиш ва ҳаракат йўналишини олдиндан режалаштириш сўралган.

153
0

Изоҳ