• 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 16:24

Путин ва Мирзиёев Ўзбекистондаги илк АЭС қурилиш майдонида ишлар бошланишини муҳокама қилди

Россия ва Ўзбекистон президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

86
0
kremlin.ru / Архив фото

Бугун, 24 март куни телефон орқали бўлиб ўтган суҳбат аввалида Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни ҳамда барча Ўзбекистон фуқароларини баҳор байрами — Наврўз муносабати билан самимий табриклади. Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайтида хабар қилинди.

Суҳбат давомида атом энергетикаси, саноат ишлаб чиқариши ва транспорт соҳаларидаги қатор йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, бугун Ўзбекистонда Россия дизайни асосида қурилаётган атом электр станцияси майдонида бетон ишларини бошлаш маросими бўлиб ўтгани мамнуният билан қайд этилди. Шунингдек, 16 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатида учинчи мис бойитиш фабрикаси ишга туширилгани таъкидланди. Ушбу корхона учун ускуналар Россиянинг етакчи машинасозлик корхоналари томонидан етказиб берилган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, жумладан Яқин Шарқдаги можаро ва Украина атрофидаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

«Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлаш бўйича фаол ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди», — дейилади хабарда.

86
0

Изоҳ