• 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 14:31

Ушбу ҳафта Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

78
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат 26 мартда ва 27 мартга ўтар кечаси Бухоро, Навоий вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10...+15 даража илиқ, кундуз кунлари +23...+28 даража илиқ, республика шимолида ва чўл ҳудудларида айрим кунларда +30...+32 даража илиққача бўлади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 24-26 мартда +23...+26 даража илиқ, 27 мартда +27...+29 даража илиқ бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +10...+15 даража илиқ бўлади.

78
0

Изоҳ