• 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:52

Ўзбекистонликларни биринчи марта АҚШга мавсумий ишларга юбориш режалаштирилмоқда

Дастурни ишга тушириш бўйича Миграция агентлиги ва USA Farm Labor компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

42
0
Миграция агентлиги

Ўзбекистон ва АҚШ ўзбекистонликларни АҚШда мавсумий ишларга жалб қилиш масаласини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда Миграция агентлиги матбуот хизмати.

Агентлик раҳбари Беҳзод Мусаев ва USA Farm Labor ташкилоти раҳбари Мануэл Фик ўртасида тегишли онлайн музокаралар ўтказилди.

Иш муддати 9-10 ойни ташкил этади, ўртача ойлик иш ҳақи ойига 3500 доллар этиб белгиланган. Бунда малакали мутахассисларга устуворлик берилади.

Учрашув якунида битим имзоланди, шунингдек, ҳамкорликнинг кейинги босқичларини тез фурсатда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

USA Farm Labor 22 йилдан бери H-2A дастури доирасида АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари учун хорижий ишчиларни жалб қилиш билан шуғулланади. Ҳозирда у Шимолий Америкадаги 1400 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва ранчолар билан шартнома тузган.

42
0

Изоҳ