Сурхондарё вилояти Термиз туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги MAN русумли юк автомашинаси Афғонистондан “Термиз-автомобиль йўли” халқаро ўтказиш пунктига кириб келган вақтида ДХХ Чегара қўшинлари ҳамда Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари борлиги аниқланди. Мазкур қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синчковлик билан текширилганда, улар орасига картошка кўринишида махсус тайёрланган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 грамм "гашиш" гиёҳвандлик воситаси яширилгани маълум бўлди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россияга олиб кетилаётган бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ