Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, иситиш мавсумини якунлаш бўйича қарор об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган. Шу билан бирга, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида байрам кунлари давомида иссиқлик таъминоти сақлаб қолинади.
Иситиш мавсумини якунлаш ишлари шу йилнинг 24 март кунидан бошланади ва босқичма-босқич амалга оширилади. Бу эса турар жойларда ҳароратнинг кескин ўзгаришини олдини олиш ҳамда муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, мазкур жараён коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтириш ва ресурслардан самарали фойдаланиш имконини беради.
Қайд этилишича, байрам кунлари давомида шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишлайди. Об-ҳаво шароити ва иссиқлик таъминоти тизими доимий назоратда бўлиб, зарурат туғилганда тезкор чоралар кўрилади.
Изоҳ