Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Унга кўра, олий таълим муассасаларида давлат грантлари асосида ўқиётган битирувчилар таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти бекор қилинмоқда.
Агар битирувчи олий таълим муассасаларининг бакалавриати ва магистратурасида давлат грантлари асосида ўқиган тақдирда, унинг ишлаб бериш мажбурияти давомийлиги таълим йўналиши хусусиятини ҳисобга олган ҳолда Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги томонидан белгиланади.
Муҳокамага 26 мартга қадар давом этади.
Изоҳ