• 12 196 сўм
    3.94
  • 14 141 сўм
    144.78
  • 152 сўм
    8.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 196 сўм
    3.94
  • 14 141 сўм
    144.78
  • 152 сўм
    8.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 17 март 17:09

Аҳоли ўртасида валюта операциялари ҳажми ўсиб бормоқда: йиллик айланма 33,6 млрд долларга етди

Шу билан бирга, 2025 йилда аҳоли томонидан банкларга сотилган хорижий валюта ҳажми 21,6 миллиард долларни ташкил этди ва аҳоли томонидан сотиб олинган валюта ҳажмидан сезиларли даражада ошди.

134
0
uznews.uz

2025 йилда банклар ва жисмоний шахслар ўртасида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича умумий операциялар ҳажми 2024 йилга нисбатан 32 фоизга (8,1 млрд долларга) ошиб, 33,6 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида айтилади.

Ушбу даврда банклар жисмоний шахслардан 21,6 млрд доллар миқдорида хорижий валюта сотиб олди, бу 2024 йилга нисбатан 34 фоизга кўпдир.

Банклар томонидан жисмоний шахсларга сотилган хорижий валюта ҳажми 2024 йилга нисбатан 27 фоизга ошиб, 12 миллиард долларга етди.

Валюта олди-сотдиси бўйича операцияларнинг умумий ҳажмидан:

• 57% ёки 19,3 млрд доллар (2024 йилга нисбатан +25%) валюта айирбошлаш шохобчалари орқали айирбошлашга тўғри келди;
• 41% ёки $13,8 млрд (+43%) - масофавий хизмат кўрсатиш (онлайн);
• қолган $574 млн (+36%) - 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи банкоматлар орқали амалга оширилган.

"Банклар томонидан жисмоний шахслардан сотиб олинган хорижий валюта ҳажми улар томонидан сотилган валюта ҳажмидан 9,7 млрд долларга ошган. Бу, ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклифни шакллантиради ва валюта мувозанатини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади," дейилади хабарда.

134
0

Изоҳ