• 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 192 сўм
    13.21
  • 13 996 сўм
    -56.7
  • 143 сўм
    -3.54
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал 11 март 09:10

Сирдарёда iPhone 17 телефонларини ноқонуний олиб кирган шахс ушланди

Фуқародан жами 35 та iPhone 17 Pro Max ва iPhone 17 Pro телефонлари вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

157
0
Божхона

Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида йирик миқдордаги мобил қурилмаларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди.

Унга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Сирдарё туманида махсус тадбир ўтказилди.

М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланаётган, олдиндан кузатувга олинган фуқарога тегишли Spark автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда автомобиль юкхонасида божхона расмийлаштируви ҳамда IMEI рўйхатидан ўтмаган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган смартфонлар борлиги аниқланди.

Олиб борилган текширувлар давомида жами 35 дона, жумладан:

• 30 дона "iPhone 17 Pro Max";
• 5 дона "iPhone 17 Pro" моделлари борлиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу телефонларнинг умумий қиймати 700 миллион сўмни ташкил этмоқда. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ашёвий далиллар вақтинча сақловга олиниб, суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

157
0

Изоҳ