• 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 279 сўм
    13.71
  • 14 508 сўм
    16.2
  • 159 сўм
    0.18
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт 4 феврал 22:34

UPay тўлов тизимини тақдим этган Maroqand компанияси банкрот деб топилди

Суднинг Maroqand тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги қароридан сўнг, уни тугатиш жараёни бошланди.

116
0
uznews.uz

Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди Maroqand компаниясини тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топди ва уни тугатиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

2018 йилда ташкил этилган Maroqand компанияси UPay тўлов тизимининг оператори бўлиб, 2022 йил май ойидан бошлаб ташкилотни тўлиқ сотиб олган Humans финтеч экотизимига кирган.

Қайд этилишича, 2025 йил октябрь ойида суд "Humans" МЧЖни банкрот деб топган, бу эса экотизимга кирувчи компанияларнинг молиявий аҳволини оғирлаштирган.

Maroqand'нинг банкрот деб топилиши компанияни тугатиш жараёни расман бошланганини англатади. Қонунда белгиланган тартиб доирасида кредиторларнинг талаблари, шунингдек, тўлов ташкилотининг бошқа мажбуриятлари кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил октябрь ойида Марказий банк қонунчилик билан сотиш ва хизмат кўрсатиш тақиқланган қимор ўйинлари учун тўловларни қабул қилиш сабабли UPay тўлов тизими фаолиятини вақтинча чеклаган эди.

116
0

Изоҳ