Кредит ташкилотлари мижозлар онлайн фирибгарлик ҳолатлари ҳақида тезкор хабар беришлари учун банк картасининг орқа томонига кеча-ю кундуз ишлайдиган алоқа рақамини жойлаштиради, бу Адлия вазирлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Банк картаси расмийлаштирилганда ёки бошқа молиявий хизматлар кўрсатилганда тузиладиган шартномалар ва оммавий оферталарда қуйидагилар аниқ белгиланиши шарт:
• фойдаланувчига фирибгарлик белгилари аниқланганлиги тўғрисида маълумот берилиши;
• фойдаланувчи қурилмаси йўқолганини ёки унга бегона шахслар томонидан назорат ўрнатилганини билган заҳоти, кечиктирмасдан, аммо 1 кундан кеч бўлмаган муддатда банк ёки тўлов ташкилотини хабардор қилиши;
• фойдаланувчи ўз розилигисиз амалга оширилган операцияни аниқлаганидан сўнг 1 кун ичида бу ҳақда кредит ёки тўлов ташкилотига маълум қилиши.
Фойдаланувчи СМС-хабарнома хизматига уланган телефон рақамини ўзгартирган тақдирда кредит ва тўлов ташкилоти унинг аввалги телефон рақамига хизматнинг ўчирилганлиги ва янги телефон рақамига хизматнинг уланганлиги ҳақида СМС-хабарнома орқали хабар беради.
Изоҳ