Жиноят-ижроия кодексининг 54-моддасига киритилган ўзгартишларга кўра, маҳкум 15 дақиқа давом этадиган битта масофавий видео-учрашув ҳуқуқига эга.
Видеомулоқотлар муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ва маҳкумнинг шахсий маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумлар билан масофавий видео-учрашувлар ўтказишга фақат алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг видео-учрашувлари тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, илгари маҳкумларга фақат 15 дақиқалик телефон суҳбати ҳуқуқи берилган эди.
Изоҳ