• 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 970 сўм
    -32.05
  • 13 928 сўм
    -56.49
  • 153 сўм
    -0.31
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 январ 21:29

ТИВнинг жавоби фақат расмий нота билан чекланади - президент ўзбекистонликларнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлардаги рейдлар чоғида фуқаролар ҳуқуқлари бузилаётгани ортидан жамоатчилик норозилиги кучайиб бораётганига эътибор қаратди.

210
0
president.uz

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бундай ҳолатларнинг аксариятида Ташқи ишлар вазирлиги расмий нота юбориш билан чекланиб қолмоқда.

"Элчи ва консуллар бундай ҳар бир ҳолат бўйича малакали юридик ёрдам кўрсатиши, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт," - деди президент.

Унинг қўшимча қилишича, хориждаги ёшлар ёки талабаларнинг турли бузғунчи оқимларга қўшилиб қолиши барчада жиддий хавотир уйғотиши керак.

"Бундан буён элчилар "хона дипломатияси"дан воз кечиб, хориждаги ватандошларимиз ишлаётган ва таълим олаётган қурилиш майдонлари, ётоқхона ва таълим муассасаларига шахсан бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиши ва ечим топиш билан шуғулланиши керак," - деди Шавкат Мирзиёев.

Мутасаддиларга хорижда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонликлар учун бепул call-markaz ташкил этиш, тегишли вазирликлар билан бирга уларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш тизимини шакллантириш вазифаси қўйилди.

210
0

Изоҳ