Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йили АҚШ ҳукуматлари қишлоқ хўжалиги соҳасида ишловчи ходимлар учун махсус визаларни олиш тартибини соддалаштирган.
Шу муносабат билан дипломатик ваколатхона раҳбарига Ўзбекистонни фуқаролари АҚШга мавсумий ишларга бориши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритиш масаласи бўйича музокаралар олиб бориш топширилган.
Шунингдек, ҳудудлар ҳокимлари хорижий ишчи кучи талаб юқори бўлган ривожланган давлатларнинг муайян ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўйиши кераклиги қайд этилган.
Бундан ташқари, элчилар нафақат хорижда юқори маошли бўш иш ўринларини топиш, балки қабул қилувчи давлатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда фуқароларни зарур касблар ва хорижий тилларга ўқитишни ташкил этиш учун ҳам жавобгар бўлади.
Алоҳида тарзда Япония, Швеция, Норвегия, Болгария, Австрия, Хорватия, Словения, Сербия, Греция ва Уммон билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар тузишнинг аҳамияти таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг май ойида президент АҚШ билан Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини юмшатиш масаласида музокаралар бошлашни топширган эди.
Изоҳ