• 12 091 сўм
    9.59
  • 13 844 сўм
    7.36
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 091 сўм
    9.59
  • 13 844 сўм
    7.36
  • 149 сўм
    -1.28
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 январ 13:21

Ўзбекистон давлат чегарасида Bayraktar УУА билан махсус бўлинма жойлаштирилди

Давлат чегарасида тезкор-тактик дронларга эга янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилди.

241
0
Видеодан кадр

Ўзбекистон давлат чегарасида Bayraktar учувчисиз учиш аппаратлари билан жиҳозланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилди. Бу ҳақда ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида президентга Сурхондарёдаги ҳарбий қисмда Туркиянинг Bayraktar TB2 зарба берувчи оператив-тактик дрони намойиш этилган эди.

Баҳодир Қурбонов, шунингдек, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимига замонавий рақамли воситаларни жорий этиш жараёнида давлат чегараларининг 42 фоизи видеокузатув тизими билан жиҳозлангани, 1117 км оптик толали алоқа линиялари ётқизилганини маълум қилди.

Чегара қўшинлари 98 фоизга автозирҳли техника, 88 фоизга сузиш воситалари, 100 фоизга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, 78 фоизга электрон-оптик воситалар билан таъминланган. Бўлинмалар замонавий учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланган.

Шунингдек, жанговар тайёргарлик тадбирларининг шиддати ва сифат кўрсаткичлари оширилди.

241
0

Изоҳ