Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ноябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошган.
Йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу ойига (2024 йил ноябрь — 110,0 %) нисбатан 2,5 фоиз бандга пасайди.
Ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,0 % га, ноозиқ-овқат товарлари 0,5 % га ҳамда аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 % га қимматлашгани кузатилган.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан бодринг (96,0 %), помидор (82,2 %), булғор қалампири (61,2 %), бақлажон (51,7 %), узум (12,1 %), анор (7,9 %), қовоқ (5,4 %), олма (4,7 %), мандарин (4,5 %), шафтоли (3,7 %), тарвуз (3,4 %), қовун (3,4 %), товуқ тухуми (2,4 %), қуй гўшти (0,8 %), картошка (0,7 %), биринчи навли буғдой уни (0,5 %) ҳамда мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) (0,3 %) нархларининг ошиши инфляцияга асосий таъсир кўрсатди.
Асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан инфляцияни пасайтирувчи омил сифатида сабзи (-26,1 %), шолғом (-7,1 %), барча навдаги гуруч, гуруч оқишоғи (-4,5 %), ловия (4,2 %), шакар (-2,9 %), пиёз (-2,5 %), банан (-1,3 %) ҳамда парранда гўшти (-1,2 %) нархларининг пасайиши муҳим ҳисса қўшди.
Шунингдек, ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларидан пропан (7,4 %), бензин (1,7 %), цемент (1,4 %) ҳамда кийим ва пояфзал (0,7 %) нархларида ўсиш кузатилди.
Ҳисоб-китоблар учун 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 195 мингга яқин нархлар қайд этилган. 420 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва 90 турдаги хизматлар нархлари кузатилди.
Изоҳ