• 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 882 сўм
    -55.29
  • 13 749 сўм
    -19.81
  • 151 сўм
    -0.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 22:33

АҚШда миграция рейдлари кучайтирилди: ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари ва мақоми текширилади

Ташқи ишлар вазирлиги Америкадаги ватандошларни ҳужжатларни тартибга солишга чақирди.

58
0
UzNews.uz

Сўнгги кунларда АҚШ федерал миграция идоралари бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли рейдлар ўтказмоқда. Текширувлар федерал трассаларда ўтказилади ва миграция қонунчилиги бузилишини аниқлашга қаратилган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қуйидаги жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилмоқда:

- ҳайдовчилик гувоҳномаларининг ҳақиқийлиги;
- ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ва қонунийлиги;
- меҳнат қилиш ҳуқуқи ва тасдиқланган миграция мақомининг мавжудлиги;
- ҳайдовчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси.

Чораларнинг кучайтирилиши АҚШнинг ноқонуний миграцияга қарши кураш сиёсати билан боғлиқ.

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни ҳужжатларни тартибга келтириш, қонуний миграция мақомини тасдиқловчи ҳужжатни доимо ёнингизда олиб юриш, баҳсли ёки хавотирли вазиятлар юзага келганда эса дарҳол Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига мурожаат қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда бешта ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган ўзбекистонлик ва терроризмда гумонланиб ўз ватанида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди.

58
0

Изоҳ