• 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 060 сўм
    37.35
  • 13 916 сўм
    73.16
  • 149 сўм
    0.73
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Иқтисодиёт Бугун, 13:13

Марказий банк маълумотларни ошкор қилишдаги қоидабузарликлар учун 18 та банкка 102 миллион сўм жарима солди

Банкларга қоидабузарликларни бартараф этиш ва ўз сайтларини қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш топширилди.

100
0
UzNews.uz / Георгий Намазов

Марказий банк сентябрь-октябрь ойларида тижорат банкларининг расмий веб-сайтларида молиявий хизматлар истеъмолчилари учун маълумотларни ошкор қилиш бўйича қонунчилик талабларига риоя этилишини текшириш мақсадида мониторинг ўтказди.

Мониторинг натижаларига кўра, айрим банклар томонидан "Давлат тили ҳақида"ги қонун талабларига риоя этилмаётгани аниқланди. Хусусан, уларнинг веб-сайтларида давлат тилида жойлаштирилган маълумотлар мавжуд эмас.

Бундан ташқари, айрим банкларнинг веб-сайтларида кредит таъминоти сифатида қабул қилинган мол-мулкни кредит бўйича асосий қарздорликни сўндиришга мутаносиб равишда гаровдан босқичма-босқич озод қилиш тартиби жойлаштирилмаганлиги аниқланди.

Хусусан, Agrobank, Anor Bank, Hayot Bank, Universal Bank, Garant Bank, Asakabank, Turonbank, Infinbank, Mikrokreditbank, Trastbank, Madad Invest Bank, Saderat Bank, Orient Finans Bank, Ipoteka-bank, Tenge Bank, Ziraat Bank Uzbekistan, AVO Bank ва Open Bank каби банкларнинг расмий веб-сайтларида юқоридаги тартиб жойлаштирилмаган.

Ҳар бир банк 102 млн сўмдан жаримага тортилди. Шунингдек, уларга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш ва расмий веб-сайтларда жойлаштирилган маълумотларни қонунчилик талабларига тўлиқ мувофиқлаштириш бўйича расмий кўрсатмалар юборилган.

Марказий банк барча тижорат банкларидан қуйидаги талабларга риоя этишни талаб қилишини таъкидлади:

- истеъмолчилар учун маълумотларни ошкор қилишда "Давлат тили ҳақида"ги Қонун талабларига сўзсиз риоя қилиш;

- расмий веб-сайтларда жойлаштириладиган ахборотнинг тўлиқлиги ва долзарблигини таъминлаш;

- банкларнинг расмий ресурсларида маълумотларни ошкор қилишда истеъмолчиларнинг тўлиқ, ишончли ва тушунарли ахборот олиш ҳуқуқини ҳисобга олиш.

100
0

Изоҳ