Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ вазири Батиёр Саидов ўзининг Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.
Украиналик сиёсатчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Бахтиёр Саидов билан учрашувда сиёсий мулоқотни қайта тиклаш, томонларни қизиқтирган соҳаларда икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида ёзган.
"Украина Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантириш ва Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда," - деб ёзди Андрей Сибига.
Қайд этилишича, икки мамлакат ТИВ раҳбарларининг учрашуви Ўзбекистон ва Украинанинг икки давлат фаровонлиги йўлида мулоқотни чуқурлаштириш, шерикликни мустаҳкамлаш ва янги имкониятларни ривожлантиришга ўзаро содиқлигини тасдиқлади.
Изоҳ