Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади.
Кундуз кунлари термометр устуни +40...+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +44...+45 даражагача кўтарилади.
Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бироз пасайиши кутилмоқда. Якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи +35...+38 даражани ташкил этади.
Республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда асосан булутсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечалари +24...+27 даража, кундуз кунлари +40...+43 даража атрофида бўлади.
Изоҳ