Италиянинг "Рома" клуби футболчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубига кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Туркия клуби Матбуот хизмати.
Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га 2,7 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 млн еврога ижара асосида кўчиб ўтди.
Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир" билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаган.
Қайд этилишича, ижара муддати 2025/2026 йилги мавсум охиригача мўлжалланган бўлиб, унда футболчининг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олиш имконияти мавжуд.
Изоҳ