• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 17:56

Йил бошидан кўп қаватли уйлар бошқарув органлари томонидан қарийб 26 миллиард сўм маблағ талон-торож қилинган

Мажбурий тўловлар маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари 83 та ташкилотда аниқланиб, ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Шунингдек, 158 та уй-жой бошқарув органига ярим миллиард сўмдан ортиқ жарима солинди.

128
0
UzNews.uz

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева хабар берди. Унга кўра, йил бошидан буён кўп квартирали уйларни бошқарувчи 83 та ташкилотда мажбурий тўловлар маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.

«Олти ой давомида инспекторлар томонидан 417 та бошқарув органи фаолияти мониторингдан ўтказилди. Молиявий фаолият таҳлилида 83 тасида 25,9 миллиард сўмлик мажбурий тўлов маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Ушбу ҳолатлар бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди», — деди Озода Жўраева.

Бундан ташқари, 158 та бошқарув органига 587 миллион сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган. Қолганларга эса мажбурий кўрсатмалар берилган.

Жўраева, шунингдек, илгари бошқарув органлари мансабдор шахслари фақат бир марта маъмурий жавобгарликка тортилиб келинганини, ҳозирда эса ҳар бир қоидабузарлик учун алоҳида маъмурий чоралар кўрилаётганини таъкидлади.

128
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш