• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 17:09

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бунёдкор кўчасида сайр қилди - фото

Давлат раҳбарига кўчанинг туризм тармоғига айланиб, тун-у кун дам олиш масканига айланадиган қисмида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Ҳозирда ушбу кўчага 255 минг сайёҳ ташриф буюрмоқда.

312
0
President.uz

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу сафар йўналиш Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларини қамраб олиб, Бунёдкор кўчаси билан боғланган. Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан бирга бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Қайд этилишича, йўл бўйи қисми ободонлаштирилиб, ландшафт дизайнининг декоратив элементлари, фавворалар ва ёритиш мосламалари ўрнатилган. Сайр қилиш, овқатланиш, мазмунли ҳордиқ чиқариш учун шароит яратилган. 90 та тадбиркорлик объекти 24 соатлик иш режимига ўтказилди, шундан 45 таси янги корхона. Натижада 500 та иш ўрни яратилди.

Кўчага туташ "Камолон," "Янги Камолон" ва "Камолон дарвоза" маҳаллаларида 18 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ўзгаришлар биринчи навбатда айнан улар учун яшаш шароитларининг яхшиланишига таъсир қилади.

Бундан ташқари, ҳозирда бу ерга йилига 255 минг сайёҳ ташриф буюради. Бу кўрсаткични йилига 1 миллион нафарга етказиш учун шароит яратилди.

Қайд этилишича, тез орада Бунёдкор кўчаси туристик тармоқнинг бир қисмига айланади. Умуман олганда, Тошкент шаҳридаги 26 та кўчани туну кун ишлайдиган дам олиш масканларига айлантириш, шунингдек, бундай иш жадвалидаги муассасалар сонини 1 мингтага етказиш режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбарига замонавий автобус бекатлари ва автотураргоҳлар тақдимоти ўтказилди.

312
0

Изоҳ