• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 11:06

Тошкентда истеъмолга яроқсиз 220 кг “Андижон музқаймоғи” аниқланди — видео

Маҳсулотлар бир неча марта эриб, қайта музлатилган, ичига ҳашаротлар тушган ва моғор босган идишларда сақланган.

136
0

Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ва Шайхонтоҳур тумани бўлим мутахассислари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Рейд тадбирлари давомида 220 кг музқаймоқ антисанитария шароитида ноқонуний тарзда сақланиб, аҳоли истеъмоли учун тарқатилаётгани аниқланди.

Қайд этилишича, номаълум шароитда тайёрланган, сифати ва хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган, қадоқларда керакли маълумотлар кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, бир неча марта эритилиб, қайта-қайта музлатилган музқаймоқ маҳсулотлари антисанитария ҳолатида сақланаётганлиги, маҳсулотлар солинган идишлар бир неча вақтдан бери тозаланмаганлиги, эриб қайта музлатилган музқаймоқларнинг ичига ҳар хил ҳашаротлар тушгани маълум бўлди.

Музқаймоқ солиб бериш учун мўлжалланган вафлилар очиқ ҳолатда ифлос идишлар сақланаётганлиги аниқланган.

“Ушбу ноқонуний ҳаракат тўхтатиб, музқаймоқлар белгиланган тартибда йўқ қилинган”,- дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатни содир қилган 3 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.


136
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш