ДХХ Чегара қўшинлари қисмларидан бирида учувчисиз авиатсиянинг ноёб юқори технологик мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Глобал ўзгаришлар ва дунёда тобора кучайиб бораётган таҳдидлар шароитида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш замонавий хавфсизлик архитектурасининг стратегик муҳим элементига айланиб бораётгани таъкидланди.
Президент ташаббуси билан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосий йўналишлардан бири Чегара қўшинларини учувчисиз учиш аппаратлари бўлинмалари билан кучайтириш бўлиб, бу давлат чегарасини сақлашнинг ишончлилигини оширди.
Барча машғулотлар реал жанговар вазиятни тўлиқ имитатсия қиладиган тренажёрларда ўтказилади. Чегарани қўриқлаш, ҳаводан разведка қилиш, колоннани кузатиб бориш, қонунбузарни қидириш ва кузатиш каби сценарийлар моделлаштирилади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида учувчисиз тизимларни бошқаришнинг ягона марказини яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, унинг асосий вазифалари жанговар тайёргарликни режалаштириш, учувчисиз тизимлар парвозларининг бажарилишини мониторинг қилишдан иборат.
IT-инновациялар парки директори Алберт Хамзиннинг сўзларига кўра, ҳозирда учувчисиз учиш аппаратларини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, дастурий таъминот ва технологияларни тўлиқ маҳаллийлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ