• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Бугун, 10:54

Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкорига айланди

Ўзбекистон делегацияси БРИКС саммитида иштирок этди. Саммит якунида декларация қабул қилинди.

131
0
Сенат

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2025 йил 6–7 июль кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида БРИКСнинг 17-саммитида иштирок этди. Бу ҳакда Сенат Матбуот хизмати хабар қилди. 

Ушбу нуфузли форумда 38 та давлат ва халқаро ташкилотларнинг делегациялари қатнашди.

Саммит доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва уни молиялаштириш, тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сунъий интеллектни ривожлантириш ва соғлиқни сақлаш тизимини интеграция қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон делегацияси анжуман иштирокчиларига мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, жумладан иқтисодиётни модернизация қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш, рақамли трансформация ва “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш тўғрисида атрофлича маълумот берди.

Саммит якунида декларация қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкорига айланди.

131
0

Изоҳ