• 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 712 сўм
    35.36
  • 14 928 сўм
    52.94
  • 163 сўм
    1.61
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 16:10

Ярим йил ичида истеъмолчилар 622 млрд сўмлик газ ва электр энергиясини талон-торож қилган

Назорат инспекцияси томонидан 1400 га яқин ҳолатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Фуқаролар ноқонуний истеъмол тармоқларни ортиқча юклаб юбораётгани ва таъминот барқарорлигини бузаётгани ҳақида огоҳлантирилди.

327
0

Ўзбекистонда йил бошидан буён истеъмолчилар томонидан газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 1394 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

118,8 млн куб метр табиий газ ва 197,1 млн кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга жами 622,4 млрд сўмлик зарар етказилган.

Энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича 2333 та, шу жумладан электр энергияси бўйича 1078 та, табиий газ бўйича 1255 та маъмурий иш қўзғатилган.

Бундан ташқари, нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича инспекция лабораториялари томонидан АЁҚШ ва компанияларда олинган намуналардан 306 та ҳолатда сифат номувофиқлиги аниқланган. 3,87 млн литрдан ортиқ сифатсиз ёқилғи реализацияга қўйилмаган.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш тармоқларнинг ҳаддан ташқари юкланишига ҳамда газ ва электр таъминоти барқарорлигининг бузилишига олиб келмоқда.

Тижорат мақсадларида электр тармоқлари ва газ магистралларига ўзбошимчалик билан уланиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларига аралашиш учун жавобгарлик белгиланган.

327
0

Изоҳ