Ижтимоий тармоқларда қиз ҳаракатдаги автомашина эшигини очиб сакраганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди.
Жорий йилнинг 7 июль куни тахминан соат 11:00 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик кўчасида 2001 йилда туғилган Х.А. Nexia’ни бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолган.
Сўнг, фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакраган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб боришган. Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога “пешона ва чап чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Изоҳ