Қашқадарёда жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг собиқ раиси К.М.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланди, деб хабар бермоқда Олий суд матбуот хизмати.
Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг март ойида К.М. автомобиль бошқарувида бўлган вақтида ЙТҲга учраган. У билан бирга кетаётган таниши, адвокат оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Суд ҳукмига кўра, К.М. ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланди.
Изоҳ