• 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 668 сўм
    -46.99
  • 14 641 сўм
    -89.91
  • 161 сўм
    -0.6
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 13:52

Самарқандда 3 ёшли бола ишлаб турган комбайн ўриш қурилмасига йиқилиб тушди

Бола шифохонага олиб келинган ва унинг чап қўли, билак пастки учлиги тўлиқ травматик ампутация қилинган.

370
0
t.me/RSHTYIMSF

Республика шошилинч тиббий ёрдам Илмий маркази Самарқанд филиали Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 15 июнь куни РШТЁИМ Самарқанд филиалига Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Умакай қишлоғида яшовчи 3 ёшли ўғил бола оғир аҳволда келтирилган.

Ота онасининг фикрига кўра, болакай эҳтиётсизлик натижасида ғалла ўриш комбайни ўриш қурилмаси (Жадка) га иккала қўли билан йиқилиб тушган. Оқибатда комбайн жадкаси боланинг иккала қўли билак қисмигача суякларини синдириб, мушакларни эзиб ташлаган.

Филиалга келтирилган вақтда бола оғир шок ҳолатида бўлганлиги сабабли филиалнинг малакали, олий тоифали шифокорларидан бири Рўзиэв Панжи Набиэвич раҳбарлигидаги жарроҳлар гуруҳи томонидан шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Амалиёт давомида беморнинг ўнг қўли синган суяклари ва эзилган мушаклари тикланиб, чап қўли, билак пастки учлиги тўлиқ травматик ампутация қилинди.

370
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш