Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, вилоят ИИБга бир аёл мурожаат қилиб, Каттақўрғон туманида яшовчи икки нафар фуқаро 15 ёшли ўсмирни 50 миллион сўмга сотмоқчи бўлганини маълум қилган. У ҳуқуқ-тартибот идораларига аудиоёзув кўринишидаги далилларни тақдим этган.
11 июнь куни тезкор тадбир ўтказилиб, аёллар, жумладан, боланинг холаси 20 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ