• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 10 июн 20:03

Энди судда айбини тан олиш ягона далил бўлса, жазо тайинланмайди

Гумон қилинувчи шахсларнинг ҳуқуқларини кенгайтирувчи, судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамловчи қонун қабул қилинди. Эндиликда айбни тан олиш ягона далил бўлса, жазога тортилиши мумкин эмас.

149
0
UzNews.uz

Қонун билан Жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.

Шунингдек, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги кўзда тутилди.

“Судлар тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, судьяларнинг муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги белгиланди.

Шунингдек, судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилиши кўрсатилди.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

149
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш