• 12 905 сўм
    -33.42
  • 14 576 сўм
    -89.5
  • 162 сўм
    0.89
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 905 сўм
    -33.42
  • 14 576 сўм
    -89.5
  • 162 сўм
    0.89
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 21 май 09:18

Тошкентда метрода бегона аёлнинг белидан паст қисмини ушлаган йигит қамалди

19 ёшли йигит метрода нотаниш аёлга тегажоғлик қилган.

295
0
Amos Chapple / Иллюстрация

2025 йил 20 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида нотаниш аёлга тегажоғлик қилган йигитга жазо тайинланди. UzNews.uz мухбири бу ҳақдаги суд қарорини ўрганди.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи йигит 2025 йил 16 май куни соат 10:10 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган Пахтакор метро бекати ичида яъни, Пахтакор бекатидан Халқлар Дўстлиги бекатига кетаётган вақтида аёл Ш.А. га нисбатан номақбул бўлган ҳамда шаҳвоний хислатга эга бўлган шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар йигит айбига иқрорлик билдириб, метрода шахси унга кейинчалик маълум бўлган Ш.А.га нисбатан тегажоғлик қилиб, унинг белдан паст қисмини ушлаб шилқимлик қилганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини баён қилган.

Суд қарори билан йигитга МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

295
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш