Кентукки штатидаги Уилямсбург шаҳрида жойлашган Кентукки Консуллик Маркази DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилди.
Қайд этилишича, тахминан 131,060 нафар аризачи ғолиб бўлган ва уларга хабар берилган бўлиб, ҳозирда улар иммиграцион виза учун ариза топширишлари мумкин.
Рўйхатда Ўзбекистон Осиёда биринчи ўринни қайд этган (5,564 нафар ғолиб), кейинги ўринларда Эрон (5,267 нафар ғолиб) ва Афғонистон (4,009 нафар ғолиб) давлатлари ўрин олган.
DV-2025 Diversity Visa Program Америка Қўшма Штатларига кам миграция қилувчи давлатлар фуқаролари учун 203(c) бўлими асосида ўтказилади ва ҳар йили 55,000 та доимий яшаш визасини тақдим этади.
55,000 нафар рўйхатдан ўтган аризачиларнинг ҳаммаси ҳам виза ололмайди. Виза бериш ёки берилмаслик АҚШ элчихонасидаги суҳбат жараёнида маълум бўлади.
Изоҳ