• 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 896 сўм
    15.2
  • 14 339 сўм
    -196.91
  • 159 сўм
    2.7
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал Кеча, 16:44

Нью-Йоркда ўзбекистонлик эркак жинсий жиноятларда гумонланиб ҳибсга олинди

21 ёшли муҳожир АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда бўлган. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.

288
0
ice.gov

28 апрель куни АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) ходимлари Статен-Айленд оролида 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси Улуғбек Давроновни қўлга олди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, у АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда бўлган ва ҳозирда бир қатор оғир жинсий жиноятларда айбланмоқда.

Давроновга қўйилган айбловлар орасида номусга тегиш (ўз розилигисиз жинсий алоқа қилиш), жинсий жиноят, тан жароҳати етказиш мақсадида ҳужум қилишга уриниш ва жинсий зўравонлик (ўз розилигисиз жинсий алоқа қилишга мажбурлаш) кабилар бор.

Давронов биринчи марта АҚШ Чегара хизмати томонидан 2022 йил 28 декабрда Аризона штатининг Луквилл шаҳри яқинида Мексика орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтганидан кейин қўлга олинган. У ҳибсга олинди ва депортация жараёни бошланди. 2023 йил 28 июлда иммиграция бўйича судя уни АҚШдан чиқариб юбориш тўғрисида сиртдан қарор чиқарди. 19 февраль куни Давронов юқоридаги айбловлар бўйича Квинс округи жиноят ишлари бўйича суди олдида жавоб берди. Ўша куни ICE уни Куинс вақтинчалик сақлаш марказида ушлаб туриш учун сўров юборди. Бироқ эртаси куниёқ уни ICE'га хабар бермасдан ва ушлаб туриш тўғрисидаги сўровни бажармасдан озод қилишди.

Нью-Йоркдаги ICE қочқинларни қидириш бўлими ходимлари АҚШ Миллий хавфсизлик хизмати агентлари билан ҳамкорликда Давроновни Стейтен оролида мақсадли операция чоғида қўлга олишди ва кейинчалик расмийлаштириш учун ICE дала офисига олиб кетишди. Ҳозирда у ҳибсда сақланмоқда.

288
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш