Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабарига кўра, жанубий Кореянинг T'way Air авиакомпанияси Сеул-Тошкент-Сеул йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирган. Биринчи рейс жорий йилнинг 23 май кунига белгиланган.
Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Boeing 777-300 ва Airbus A330-300 самолётларида амалга оширилиши кутилмоқда.
T'way Air — 2010 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Сеулда жойлашган Жанубий Кореянинг арзон авиакомпанияси.
Изоҳ