Излаш
RUUZ

Жамият

Адлия вазирлиги биринчи Юридик коллеж директорини ишдан бўшатди

Хизмат текшируви натижаларига кўра, Тошкент шаҳридаги биринчи Юридик коллеж директори Наталья Темирова лавозимидан озод этилди.

2821views0replies
0

minjust.uz

Ўзбекистон адлия вазирлигининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, хизмат текшируви давомида Тошкент юридик коллеж директори Н.Темирова томонидан кадрларни ишга қабул қилишда қариндош-уруғчиликка йўл қўйилганлиги ва ишда қолдиришда таъмагирлик ва қонунбузилишлар мавжудлиги маълум бўлган.
Қайд қилиб ўтамиз, Наталья Темирова шунингдек, Тошкент шаҳар кенгаши депутати ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни ушбу коллежда муштлашув содир бўлган эди, натижада коллежнинг 17 ёшли талабаси вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди («жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
2821views0replies
0

Изоҳлар