Излаш
RUUZ

Криминал

Жиззахда туман прокурори ўринбосари $8 минг пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

498views0replies
0

видеодан кадр

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни тахминан соат 16:30 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурорининг ўринбосари $8 минг пора олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Андижон вилояти прокуратураси ходими $15 минг пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар бергандик.
498views0replies
0

Изоҳлар