Излаш
RUUZ

Криминал

Андижон вилояти прокуратураси ходими $15 минг пора билан қўлга тушди

Бу бўйича бош прокурор матбуот котиби маълумот берди.

285views0replies
0

UzNews.uz

Андижон вилояти прокуратураси ходими пора олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақда бош прокурор матбуот котиби UzNews.uz'га хабар берди.
“12 ноябрь куни тахминан соат 23:00 ларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилояти прокуратураси ходими 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланган. Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда”, – дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқда қўлга олинган ходим вилоят ҳокимининг жияни эканлиги айтилди. Аммо, бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ходимни ҳокимга қариндошлик алоқаси йўқлигини маълум қилди.
285views0replies
0

Изоҳлар