Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Сенат гўшт ва картошка маҳсулотлари импортини ҚҚСдан озод қилишни маъқуллади

Бу бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилинганди.

364views0replies
0

UzNews.uz

Сенат ялпи мажлисида Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Қонун билан республикада гўшт маҳсулотлари ва асосий истеъмол маҳсулоти бўлмиш картошкага бўлган талаб ва нархлар барқарорлигини таъминлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Солиқ кодексига қўшимча киритилмоқда.
Хусусан, Солиқ кодексининг 483-моддасига 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйиш маҳсулотлари, картошка ҳамда музлатилган балиқни мамлакат ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича қўшимча норма киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча юқоридаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, сенатга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
364views0replies
0

Изоҳлар