Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистонда гўшт ва картошка нархи арзонлашиши мумкин

Янги йилгача мамлакатга олиб кирилган гўшт ва гўшт маҳсулотларидан ҚҚС олинмаслиги белгиланмоқда.

397views0replies
0

UzNews.uz

Депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, 2021 йил 10 октябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларини, картошкани ҳамда музлатилган балиқни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, шунингдек уларни реализация қилиш бўйича айланмалари қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.
"Бу ҳақидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб Сенатга юборилди. Мақсад гўшт ва картошка маҳсулотлари нархини арзонлаштириш", - дейди депутат.
397views0replies
0

Изоҳлар