Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда туман солиқчисининг ўлими бўйича 2 киши қамоққа олинди

Каттақўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ўлими бўйича қўзғатилган жиноий иш якунланиб, судга оширилди. 

642views0replies
0

Видеодан кадр

Бош прокуратура хабарига кўра, марҳум Азиз Аҳмедовнинг ўлими бўйича жиноят иши судга юборилган. Ҳолат бўйича 2 нафар шахс қамоққа олинган.
Эслатиб ўтамиз, июнь ойида марҳум Азиз Аҳмедов Cobalt автомобилида светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай юқори тезликда ҳаракатланади.
Кейинроқ Азиз Аҳмедов автомобилдан тушиб, пиёда қочишга уринганида инспекторлар томонидан ушланади ва мастлигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказишга мажбуран олиб кетмоқчи бўлишади. Тиббий кўрикка олиб бориш учун автомобилга ўтказилганида Азиз Аҳмедовнинг соғлиғи ёмонлашиб, тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилгани маълум қилинганди. Бироқ у кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этади.
Бош прокуратура ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноий иш очганди.
642views0replies
0

Изоҳлар