1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
1 USD = 10657.35 1 EUR = 12572.48 1 RUB = 143.91
БҲМ = 245 000 сўм МҲЭКМ = 747 300 сўм
Ҳодисалар
11 июнь, 16:58 3278 0

Самарқандда туман ДСИ ўринбосари ЙПХ инспекторларидан қочишга уринганида вафот этди — видео

ИИВ Каттақўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ўлими тафсилотларини маълум қилди.
Самарқандда туман ДСИ ўринбосари ЙПХ инспекторларидан қочишга уринганида вафот этди — видео
Фото: Видеодан кадр
ИИВ Ахборот хизмати хабарига кўра, 10 июнь куни тунги соат 00:50 ларда Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари хизмат вазифасини бажараётган вақтида туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари Азиз Ахмедов Cobalt туманнинг Кадан маҳалласидан ўтган йўлда автомобилида светофорнинг қизил чироғидан тўхтамасдан ўтиб, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай юқори тезликда ҳаракатланади.   

4R-243 автомобиль йўлининг 7 километрига етганида Азиз Ахмедов автомобилдан тушиб, пиёда қочишга уринган. 

У ходимлар томонидан ушланиб, ўта маст ҳолатда бўлганлиги гумон қилиниб, тиббий кўрикдан ўтиш учун таклиф қилинганида фаол қаршилик кўрсатган.

Тиббий кўрикка олиб бориш учун автомобилга ўтказилганида Азиз Ахмедовнинг соғлиғи ёмонлашиб, тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Азиз Ахмедов вафот этган.

Ҳодиса содир бўлган жой Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлик бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими иштирокида туман прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Бош прокуратура эса ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.  

“Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, - дейилади хабарда.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган.
 
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
Янгилик қўшиш Муҳокама қилинаётган барча мақолалар