Излаш
RUUZ

Криминал

16 ёшли қиз 40 ёшли эркакдан муносабатларини сир сақлаш учун $1500 талаб қилди

Самарқандда вояга етмаган товламачи қиз ушланди ва унга нисбатан жиноий иш очилди.

1743views0replies
0

Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, 19 апрель куни 40 ёшли У. Темур Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, таниши 16 ёшли М. Аминанинг товламачилик қилаётгани ҳақида хабар берди.
Аниқланишича, М. Амина ўзаро муносабатлари ҳақида У. Темурнинг оила аъзоларига айтиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, $1500 талаб қилган.
М. Амина талаб қилинган пуларни товламачилик йўли билан олаётганида тезкор ходимлар томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича вояга етмаган М. Аминага нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.   
Эслатиб ўтамиз, жорий йил февралида 27 ёшли аёл БАА фуқаросидан интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилганди.
1743views0replies
0

Изоҳлар