Излаш
RUUZ

Криминал

Самарқандда интим фото ва видеолар учун $20 минг талаб қилган аёл ушланди

27 ёшли аёл БАА фуқаросидан қўл телефонидаги шахсий видео ҳамда фотоларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик учун пул талаб қилади.

1583views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

16 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБга БАА фуқароси аёл таниши товламачилик билан $20 минг талаб қилаётганлигини билдириб мурожаат қилади.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ж.З. исмли аёл қўл телефонида бўлган шахсий видео ҳамда фотоларни ижтимоий тармоқларга тарқатмаслик учун хориж фуқаросидан $20 минг талаб қилади.  
Ўтказилган тезкор тадбирда 27 ёшли Ж.З. $20 мингни товламачилик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодесининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, вилоятда шунга ўхшаш ҳолатлар аниқланганди. Унда қайнсингил иштирокидаги фото учун $800, иккинчисида эса $2000 талаб қилинганди.
1583views0replies
0

Изоҳлар