Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда яна бир нодавлат университет очилади

Таълим кундузги, сиртқи, махсус сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларида олиб борилади.

4085views0replies
0

Иллюстрация / Тошкент давлат юридик университети

2021/2022 ўқув йилидан Тошкент амалий фанлар университети фаолиятини бошлаши кутилмоқда. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.  
Белгиланишича, университетда ўқитиш амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.
Университетда таълим олиш тўлов-контракт асосида, шунингдек юридик шахслар - потенциал иш берувчилар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари, шунингдек, ёшларни ўқитиш учун ажратиладиган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Университетда дастлабки босқичда “Бизнес ахборот тизимлари”, “Бизнес бошкаруви”, “Ахборот хавфсизлиги” ҳамда “Электрон тижорат” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.
Университетда таълим замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда кундузги, сиртқи, махсус сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларида олиб борилади.
Битирувчиларга Ўзбекистоннинг олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги дипломи берилади ва университет Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Ахмад Дониш кўчаси, 12 квартал, 20а-уй манзилида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Бундан аввал, Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали очилиши маълум қилинганди.
4085views0replies
0

Изоҳлар