Маълум қилинишича, филиал ўз фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.
Тошкент шаҳрида “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолияти ташкил этилади. Бу борадаги президентнинг тегишли қарори жорий йил 12 январь куни имзоланди.
Қарорга мувофиқ, филиал:
– университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
– таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди;
– кадрлар тайёрлашни кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб боради;
– битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунасидаги дипломини беради;
– таълим жараёнини рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб боради.
Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бунда, давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари уч йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади;
Филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 16-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.
Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислари бўйича кадрлар тайёрланади:
– Филология (шарқ тиллари бўйича);
– Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);
– Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).
Аввалроқ, “Тошкент шаҳрида Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси “Санкт-Петербург давлат университети” филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилганди.
Nexia иштирокидаги ЙТҲда 3 киши куйиб ҳалок бўлди
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Тўрткўлда 5 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш