Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда дронлар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар аниқланади

Бундан мақсад фуқароларни жаримага тортиш эмас, хавфсизликни таъминлаш эканлиги маълум қилинди.

650views0replies
0

glavred.info

2021 йил 1 январдан Фарғона вилоятида учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида ҳуқуқбузарликлар фиксация қилинади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар беради.  
Қайд этилишича, ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светафор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади.
“Мақсадимиз сизларни жаримага тортиб молиявий зиён етказиш эмас. Аксинча, инсон ҳаёти ва соғлигига дахлдор бўлган қоидаларга амал қилишингизни таъминлашга қаратилган”, - дейилади ИИБ хабарида.
Аввалроқ, Фарғона вилоятида 17 октябрдан кузатув камералари ёрдамида тиббий ниқоб тақмаган фуқароларни аниқлаш тажрибаси йўлга қўйилганди.
650views0replies
0

Изоҳлар